Куяр жоним, нетай, дилхоҳ унутти... Атоий Куяр жоним, нетай, дилхоҳ унутти, Кўнгул аҳволидин огоҳ унутти. Фалакка етса оҳим не ажабким, Мени ул Зуҳра кўзлук моҳ унутти. Қани бир мушфиқеким, йод берса, Гадойи мухлисин ул шоҳ унутти. Бу қулға бор экан бисъёр лутфи, Не камлик бўлдиким, ногоҳ унутти. Не йўлсиз келди мендинким, мунунгдек, Азалдан жон ила ҳамроҳ унутти. Фироқингда манга тасбиҳ бўлди Бу сўзким: «Оҳ унутту, оҳ унутти!» Атоий хайма ур мулки адамда, Чу сендин ул бути хиргоҳ унутти. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Куяр_жоним%2C_нетай%2C_дилхоҳ_унутти.... Downloaded from uzbekai.com.