Оҳ, ўлтурди фироқ ул гул узоримдин йироқ... Атоий Оҳ, ўлтурди фироқ ул гул узоримдин йироқ, Лола юзлуқ, сарв бўйлуқ тўғри ёримдин йироқ. Нола қилсам ҳар замон айб этманг, эй ушшоқким, Андалиби бенавомен лолазоримдин йироқ. Ихтиёр эттим ул ойни икки дунёдин, вале Нетайин солди фалак ўз ихтиёримдин йироқ. Саъй этар зоҳид мени жаннатнинг эски боғина, Мен борурменму юзунгдек навбаҳоримдин йироқ. Менда ҳам сабру қарору ақлу ҳуше бор эди, Не балолиқ ишқ эдиким, солди ёримдин йироқ. Гар фалак ўлтурса юз қатла мени, ҳеч бок эмас, Бу ўлумдурким, ўладурмен нигоримдин йироқ. Кетмагай ўлсам Атоийдек бўюнг сарви учун, То қиёмат саяйи раҳмат мозоримдин йироқ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Оҳ%2C_о%E2%80%99lturdi_фироқ_ул_гул_узоримдин_йироқ.... Downloaded from uzbekai.com.