Юзунгдин гар йироқ солсам назарни... Атоий Юзунгдин гар йироқ солсам назарни, Нетармен кўзда бу нури басарни. Лабингни қанда кўрмишким, уёттин Ешурди банд ичинда найшакарни. Сени хуршед ўқуғондин ажабтур Ки, султон бирла тенг дер дарбадарни. Ғариб эрур гадони сўрмоқ, эй шоҳ, Сўрарлар жумла олам муътабарни. Бўюн сунсам ғамингга, айб эмаским, Забун айлар муҳаббат шери нарни. Рақибу зоҳид оҳимдин куярлар, Бале, ўт куйдурур ҳар хушку тарни. Атойи севди жондин қоматингни, Севар ҳақ бийм йўлида ростларни. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Юзунгдин_гар_йироқ_солсам_назарни.... Downloaded from uzbekai.com.