Аваз Ўтар Аваз Ўтар Ағёр элига вафо қилурсан, эй ёр... Ағёр элига вафо қилурсан, эй ёр, Юз онча манго жафо қилурсан, эй ёр. Қаҳр ила ситамни ханжарини тортиб, Яксар юрагим яро қилурсан, эй ёр. Айласа Кўнглум агар ғайри сори майл-у тақозо айласа, Куйсун ғам ўтиг а, ўзин ғайриға шайдо айласа. Лол ўлсун-ўқ нутқим агар икки жаҳон ичра ўзин, Эй шўх, сандин ўзганинг васфида гўё айласа. Ғайри париваш сориға рағбат қилиб, эй маҳлиқо, Кўз хира бўлсун гар юзинг кўрмай табарро айласа. Бир умр кўнглим ўртониб, армонда бўлсун, эй пари, Мойил бўлиб кавнайн аро ғайриға парво айласа. Бенур ўлуб чиқсун кўзум ҳижронинг ичра, эй гўзал, Гар ўзга бир оромижон ҳуснин тамошо айласа. Ком-у муродин топмасун икки жаҳонда ҳар киши, Гар ғайрининг ишқи била ўзини расво айласа. Топғай эдим ҳаззу фараҳ беҳадд-у сон, ман сориға Ул дилбари барно, Аваз, бир нома иншо айласа. Беҳуда қилиб турфа алоло, эй шайх... Беҳуда қилиб турфа алоло, эй шайх, Даҳр ичра ўзингни қилма расво, эй шайх. Қатл айла ўзингни сидқ шамшири била, Қилғунча riyou ҳийла барпо, эй шайх. Бўлғали кўнглим санга токим асиру мубтало... Бўлғали кўнглим санга токим асиру мубтало, Шавқу завқингдин ишим чекмак фиғон субҳу масо, Тоқату ҳушу қарору сабр ўлур мандин жудо, Оразу холингни бирдам кўрмасам, эй дилрабо, Ўйладурманким, кўрунмас кўзима оқу қаро. Фикри зулфидин санга юзланса минг савдо, кўнгул, Раҳм қилмас ҳолинга найлай дили хоро, кўнгул, Қилмайин ўзни бори олам аро расво кўнгул, Бошинг ол, кет, ўз пайи вақтингға эй, шайдо кўнгул — Ким, эмассан хаста жоннинг ҳеч дардига даво. Кўнглум ўлса доғким, аҳбоб, эрмас бесабаб, Васл аро ул ёр ағёри била айшу тараб, Рашкдин жонимға ҳар дам юзланур юз минг тааб, Гар фироқ айёмининг билман ҳисобин не ажаб, Ким юзинг ҳажрида кундуз кеча янглиғдур манго. Бир йўли раҳм айлабон ҳолимға, эй маҳ, қил назар, Ғам ҳужуми кун-бакундин айлар аҳволим батар, Тушганидин ҳажр аро бошимға минг ошубу шар, Барқ эмас оламға юз қўймишдур оҳимдин шарар, Раъд эмас гардунға чирмонмиш фиғонимдин садо. Ҳодисоти даҳрдин топмоқ учун токим амон, Сарв ила гул соясида айлабон ўзга макон, Нўш этарсан айшу ишрат бодасини ҳар замон, Умр елдек ўтмасун дебсан магар, эй боғбон, Ким яқоси чоксиз гул бутмамиш бу боғ аро. Айб қилмай ман ҳазин афғону зорин, эй насим, Арз эт ул гулга бориб ҳолимни борин, эй насим, Кўрмагунча токи онинг гул узорин, эй насим, Неча оқғай кўз ёшим еткур ғуборин, эй насим, Фарзи айн эрур ёшорғон кўзга солмоқ тўтиё. Эй Аваз, ул шўхнинг сунъи самаддур новаки, Ҳар сори отилса рад қилмоқ не ҳаддур новаки, Бергучи жонингға ҳаззи беададдур новаки, Эй Навоий, хаста кўнглунгға мададдур новаки, Рост андоқким, заиф элга берур қувват асо. Дил ишқинга мубтало бўлубдур... Дил ишқинга мубтало бўлубдур, Ҳам расми вафо онго бўлубдур, Оини жафо санго бўлубдур, Кўзинг не бало қаро бўлубдур, Ким жонға қаро бало бўлубдур. Келса қилай ул санам лиқодин, Кўнглин узуб аҳли бевафодин, Ишқи аро зору мубталодин, Бегона бўлубдур ошнодин, Бегонаға ошно бўлубдур. Бўлса, не тонг, аҳли даҳр қурбон, Ким лаб анго мисли ғунча хандон, Ораз доғи ҳамчу моҳи тобон, Ишқ ичра онинг фидоси юз жон, Ҳар жонки онго фидо бўлубдур. Ҳижрон аро чекса кўб жафони, Демайки жафо, туман балони, Фош айлабон оини вафони, Баҳо топар улки бўлди фони, Раҳравга фано бақо бўлубдур Дилдуз, басе, ривояти ишқ, Жонсўз, Аваз, ҳикояти ишқ, Бу нав’ дурур ниҳояти ишқ, То тузди Навоий ояти ишқ, Ишқ аҳли анго наво бўлубдур. Эй кимса, ҳамиша қилма изҳор тама... Эй кимса, ҳамиша қилма изҳор тама’, То қилмасун оқибат сани хор тама’. Каж англаб анинг коми дилин, гардундин — Ҳеч айламагай оқилу ҳушёр тама’. Эй маҳ, нега бўйла майли ағёр этдинг... Эй маҳ, нега бўйла майли ағёр этдинг? Фурқат ғамиға мани сазовор этдинг? Ғайриға бўлуб муниси жон, лек мани — Юз меҳнату дарду ранж ила ёр этдинг? Эй маҳваши лабшакару шаҳд дудоқ... Эй маҳваши лабшакару шаҳд дудоқ, V-эй сийм зақан сийм бадан, сийм сақоқ. Кўрган киши гар ошиқинг ўлса, не ажаб? Овозаи ҳуснунг била тўлмиш офоқ. Эй қоши қаро сиймбару ҳам кўзлари жаллод... Эй қоши қаро сиймбару ҳам кўзлари жаллод, V-эй ишқ элиға субҳу масо қилғучи бедод. Қилғуси манго жавру жафо хайли рақибинг, Онлар қўлидин ушбу нафас кимга қилай дод?! Эй шўх, мани асири ҳижрон этдинг... Эй шўх, мани асири ҳижрон этдинг, Зулфинг киби хотирим паришон этдинг. Гарчи қилибон рақибға лутф, вале Жавр ила ситам манго фаровон этдинг. Эй шўх, мужанг ўқиғадур кўксум ҳадаф... Эй шўх, мужанг ўқиғадур кўксум ҳадаф, Қасдимға алар хайли тузалар икки саф. Ғамзанг ўқиға маскан ўлур, жоно, мудом, Кимнинг эса ушшоқ аро иқболу шараф. Эй юзлари ҳусн авжи аро ою қуёш... Эй юзлари ҳусн авжи аро ою қуёш, Андин қиладур касби зиё ою қуёш. Рухсоринг ила шому куним равшан эса, Не ҳожат эрур, баски, манго ою қуёш. Фарёдима ушбу чархи гардон боис... Фарёдима ушбу чархи гардон боис, Не чархки, бал фироқи жонон боис. Жононни фироқиға рақибон боис, Топгунгдур они рашқига ҳам кон боис. Фарёдки, ҳушим олди бир моҳ талъат... Фарёдки, ҳушим олди бир моҳ талъат, Қаттол кўзу ғамзалари жон офат. Аввалда етурди васлиға жаҳд била, Сўнгра мани қилғоли асири фурқат. Фидойи халқим ўлсун танда жоним... Фидойи халқим ўлсун танда жоним, Бўлиб қурбон анга руҳи равоним. Гар ўлсам дарбадар мазлумлар учун, Будур мақсуди қалби нотавоним. Мани солса фано йўлига даврон, Юрур устимдин авлоди замоним. Умидим: яшасин мактаб боласи, Алар ҳар бири бир шеъри жаёним. На яхши ўйлаким, маъқул-у манзур, Аваз, халқим учун тўкулса қоним. Гар айласа бир ситам изҳор лабинг... Гар айласа бир ситам изҳор лабинг, Жон бергусидур ўлукка бисёр лабинг, Қолғойму ўлук жаҳон аро жон топмай; Исосифат айлаганда гуфтор лабинг? Гарчи манго жон берди сўзинг, эй кўзи қиймоч... Гарчи манго жон берди сўзинг, эй кўзи қиймоч Лекин оладур они кўзинг, эй кўзи қиймоч. Бошимға солурсан неча савдо билан ғавғо, Не офат эдинг, билмон, ўзинг, эй кўзи қиймоч? Гулрухлар аро меҳру вафо нодиру шоз... Гулрухлар аро меҳру вафо нодиру шоз, Жуз меҳнату озору жафо нодиру шоз. Васл айшини айёмини дер аҳли хирад, Андоқки гул умрига бақо нодиру шоз. Ҳар кимса агар рақибдек шумдурур... Ҳар кимса агар рақибдек шумдурур, Осори тараҳҳум анда маъдумдурур. Ошиқ ким эса рақиби кўб дилбарға, Албатта, ҳамиша нўши заққумдурур. Ҳар неки берур табиати ёрима ҳаз... Ҳар неки берур табиати ёрима ҳаз, Ул бергусидур жону дили зорима ҳаз. Эл кўнгли паришон эса зулфидин они, Улдур мани бас хотири афгорима ҳаз. Ҳар тилни билув эмди бани одама жондур... Ҳар тилни билув эмди бани одама жондур, Тил воситаи робитаи оламиёндур. Ғайри тилини саъй қилинг билгани, ёшлар, Ким илм-у ҳунарлар билонки ондин аёндур. Лозим сиза ҳар тилни билув она тилидек, Билмакка они ғайрат этинг фоида кондур. Илм-у фан уйиға юборинглар болангизни, Онда ўқуғонлар бори яктойи замондур. Зор ўлмасун онлар доғи тил билмай Аваздек, Тил билмаганидан они бағри тўла қондур. Ишқ урди басе хотири вайронима ўт... Ишқ урди басе хотири вайронима ўт, Андин тутошиб тушгусидур жонима ўт. Эмди, не ажаб, бўлса вужудим куюбон кул, Ким етти саросар тани урёнима ўт. Жонимни олурға кўзу қош, эй дилбар... Жонимни олурға кўзу қош, эй дилбар, Бир-бири била қилур талош, эй дилбар. Меҳр ила муҳаббатни кўруб мандин кўб, Ойини жафони қилма фош, эй дилбар. Жоно, бошима тушгали то фурқатингиз... Жоно, бошима тушгали то фурқатингиз, Ўлтургусидур орзуи вуслатингиз. Ғайрини кўзига бергуси нуру сафо, Шом ила саҳар нури маҳ талъатингиз. Ким эрса агар жаҳон аро ҳимматлиг... Ким эрса агар жаҳон аро ҳимматлиғ, Бил они ҳамиша бахтлиғу давлатлиғ. Ҳимматли киши топиб мурод ўлса доғи, Ҳотам киби доим ўлғуси шуҳратлиғ. Кўрмаклик они дийдаи ҳайронға тама... Кўрмаклик они дийдаи ҳайронға тама’, Сўрмоқ лаби шаҳдини жонға тама’. Нозик белини қучмоқ ўлуб шому сабаҳ, Афгор басе қалби паришонға тама’. Мажлис аро нағмасаро, эй ҳофиз... Мажлис аро нағмасаро, эй ҳофиз, То қилғоли оҳанги наво, эй ҳофиз. Кўнглумни хуш айладинг басе соз айлаб, Бўлғай бори мақсудинг раво, эй ҳофиз. Мактаб Очинглар, миллати вайронни обод этгуси мактаб, Ўқусин ёшларимиз кўнглини шод этгуси мактаб. Дил-у жон бирла эл мактаб очарга ижтиҳод этсин, Нединким, бизни ғам қайдидин озод этгуси мактаб. Кўнгулларнинг сурури, доғи кўзлар нуридур фарзанд, Аламинг умрини, албатта обод этгуси мактаб. Ота бирла онага фарз ўқитмоқ бизни мажбурий – Ки бизни яхшилиқ қилмоққа муътод этгуси мактаб. Қаю миллатга биздек гар насими инқироз етса, Анга, албатта, мустаҳкамлик ижод этгуси мактаб. Бу не навмидликдур, мактаб очсак, оқибат бизни, Арўси ком ила мақсудга домод этгуси мактаб. Аваз, ҳимматни қил олий очарға эмди мактабким, Балойи жаҳл-у нодонликни барбод этгуси мактаб. Масжидға кириб субҳу масо, эй зоҳид... Масжидға кириб субҳу масо, эй зоҳид, Ҳосил санго эрмас эрса ком, эй зоҳид. Дайр ичра ҳамиша киргил ихлос била, Ринд аҳли била ичгали жом, эй зоҳид. Нигорим кетгали айлар баҳона... Нигорим кетгали айлар баҳона, Ғам ўқиға мани айлар нишона. Дедим: «Қилғил ҳадаф ман нотавонни Отарда новак ул абру камона». Нузул этгуси ҳар дам чархи дундин Бошимға фитна хайли бекарона. Нетонгким, бандаси гар бўлса Зуҳра, Рубобу чанг ила қилғач тарона. Очиб ҳуснидин олам ранг-баранг гул, Фиғоним қилғусидур булбулона. Агарчи ҳусн аро маъшуқи олам, Вале мажлис тузарда ошиқона. Қетарман деб рақиби шум сори Кўзимнинг қилди қон ёшин равона. Пари эрдиму билмон ул дилором, Ки кўздин лаҳзада бўлди ниҳона. Савор ўлғон чоғи ноз ашҳабиға, Кўзимдин ашк тўкдим дона-дона. Нечук зор ўлмайин ман бенавоким, Ул ўлса хўблар ичра ягона. Аваз, гар дод қилсам, не ажабким Бўлубдур мунқалиб аҳли замона. Оқил эсанг, эй биродар, ичгил қадоҳ... Оқил эсанг, эй биродар, ичгил қадоҳ, Ким бергуси ул жонингга кўб роҳати роҳ. Ғам дафъини қилмоқ тиласанг шому саҳарда Кир дайр ичига олиб бир илкинга суроҳ. Ой ҳуснингга, эй ёри дилоро, муҳтож... Ой ҳуснингга, эй ёри дилоро, муҳтож, Мушкин сочингга анбари соро муҳтож. Муҳтож сани кўргали бўлсам, не ажабким, Васлингга жаҳон эли саропо муҳтож. Қилғум букун ул ғунча даҳон бирла зидо... Қилғум букун ул ғунча даҳон бирла зидў, Ул навъки тан қилғуси жон бирла видў. Тонг йўқки кетарда йиғласам кўйидин, Ким қилғаман ул шўхи жаҳон бирла видў. Қилмушму бу лаҳза майли ағёр, ул шўх... Қилмушму бу лаҳза майли ағёр, ул шўх, Бағримни қилурға яксар афгор, ул шўх? Ғайриға қилиб ҳамиша шафқат, лекин — Бергуси ман ҳазинға озор, ул шўх. Қош ила кўзи олғусидур жон иккилаб... Қош ила кўзи олғусидур жон иккилаб , Жон бермак ишин қилса намоён икки лаб. Юз мурда ёнғидин бўлур эҳё шаксиз, Минг ишва била гар очса жонон икки лаб. Қўяр ҳайратда мани, лутф ила ҳолим сўрушинг... Қўяр ҳайратда мани, лутф ила ҳолим сўрушинг, Тани ‘беморим аро шавқ ўтини ёндурушинг, Турфароқ нозу адолар била бўйнинг бурушинг, Жонға ором берур жонда алифдек турушинг, Кўнглум оромин олур руҳи равондек юрушинг. Чун келибсан бу кеча зоҳир этиб расми вафо, Не бўлур соати ором гар этсанг, жоно, Ки эрур муғт(д)анам ичмак қадаҳи руҳ физо, Берадур базмима фирдавс каби файзу сафо, Юз латофат била гул хирманидек ўлтурушинг. Айтгил ҳижронинг аро дардима недур чора, Раҳм этиб ҳолима, эй қош ила кўзи қора, Ки таманнойи висолинг била кўксум ёра, Қийибон пардаи жоннм қиладур юз пора, Лаҳза-лаҳза боқибон кўз учидин қиймурушинг. Не ажаб васл аро ул сандин ўкуш ўргуладур, Ки фироқинда анга, ваҳ, не бало ғам келадур, Ҳар қачон лаъли лабинг нукта сори очиладур, Танима жон берадур, балки таним жон қиладур, Лаъли жонбахшинг очиб лутф ила нукта сурушинг. Лабларинг лаззат аро шаҳд ила шаккар бу эса, Қоматинг боғи назокатда чу аръар бу эса, Зулфи шабранггинг ила хатти муанбар бу эса, Сунмайин сабрға қолғайму бўюн гар бу эса, Кулаҳинг нозу адо гўшасини синдурушинг. Қўюнг ушбу йўл аро гомингиз, эй жон кўнгул, Аваз осо гум этиб номингиз, эй жон кўнгул, Кетмагай беҳуда оломингиз, эй жон кўнгул, Неъмати мақсад эса комингиз, эй жон кўнгул, Хони ҳуснига боқиб Огаҳийдек телмурушинг. Рухсори гулинг узра хайдин чу гулоб этдинг... Рухсори гулинг узра хайдин чу гулоб этдинг, Ғайри сори бормоқға шаб-рўз шитоб этдинг, Пайдо тани зоримда турлук табу тобу тоб этдинг, Ишқингда мани, дилбар, ҳолимни хароб этдинг, Бир сўрмадинг аҳволим, бағримни кабоб этдинг. Сармастии саҳбои гулгун қилибои ўзни, Гаҳ они хуморидин қад нун килибон ўзни, Ҳижронинг аро тун-кун вожун қилибон ўзни, Ишқинг тушали бошға Мажнун қилибон ўзни, Саҳрои фироқ ичра жисмимни туроб этдинг. Ҳуснингга жаҳон ичра то бўлголи ман шайдо, Дарду аламу зулминг чекмакда эдим танҳо, Олому ситам тортиб фурқат аро, эй барно, Васлинг майиға ташна эрдим туну кун аммо, Лаб хушк қилиб охири, чашмимни пуроб этдинг. Ҳажринг бошима тушгач, эй лаъли лаби гулгун, Бори алам остида қаддим доғи бўлмиш нун, Не айбки, бор асру иқбол манга вожун, Арзимни десам ҳар гаҳ оллингда мани маҳзун, Қаҳр ила боқиб ул дам ноз ила итоб этдинг. Сансиз бўлубон яксар ҳасрат била бағрим хун, Бўлғуси кўзум ёши андоқки равон Жайҳун. Ҳар лаҳза ғаму андуҳ бошимда бўлуб афзун, Ҳажр ўтиға кул бўлдум раҳм айламадинг бир кун, Ағёр элини лекин ошиқдин ҳисоб этдинг. Бир сан киби сийминбар олам ародур ноёб, Муштоқинг эрур асру гар бўлса кўзум пур об, Ҳажрингда бўлуб доим жон ила дилим бетоб, Кўнглум бўлур ошуфта, жисмим бўлубон пуртоб, Ул вақти очиб зулфинг, бу вақтга тоб этдинг. Ёринг, Авазо, бу дам ё айлагуси бози, Қалбини магар онинг оздурғуси ғаммози, Қилгуси тағофил кўб чашмини фусунсози, Лутф ила назар солмай назмингға ул ой Ғозий, Ишқида ғазал айтиб бир неча китоб этдинг. Соқий, беракўр ушбу нафас бода манга... Соқий, беракўр ушбу нафас бода манга, Ким олам этар минг алам омода манга. Ичмай не сифат соғари гулранг сенингдек, Ҳамдам эса бир гулрухи озода манга. Тараҳҳум қил мани маҳзуни зора... Тараҳҳум қил мани маҳзуни зора, Аё кўнгли қотиғ монанди хора. Фироқинг тиғи бирла, zy жафожў, Бўлубдур сарбасар кўнглум чу ёра. Бери келким, аё маҳ, сандин ўзга Кўнгулнинг майли йўҳ ҳеч бир нигора. Жудолиғ ханжаридин, эй ситамгар, Ғами ҳажрингда сийнам пора-пора. Мани дарёи меҳнат ғарқа айлаб, Нечун, жоно, ўзинг чекдинг канора! Қилиб лутфу карам бу лаҳза, соқий, Қадаҳ сун ман ҳазину бадхумора. Топиб комин, Аваз, оламда аҳбоб, Осилсун душманимнинг хайли дора. То бўлди бир ойни ишқиға зор кўнгул... То бўлди бир ойни ишқиға зор кўнгул, Андин бери субҳу шом бемор кўнгул. Ул нав’ этиб ўзни гирифтори фироқ, Минг ҳасрат ила аламға дучор кўнгул. То шароби ишқ келди бисёр алаз... То шароби ишқ келди бисёр алаз, Фаҳм айламагуси они ҳушёр алаз. Ҳар талх доруки рафъи ранж ўлса, Билгайму они мизожи бемор алаз? Ул маҳваши чолок суруб ман сори от... Ул маҳваши чолок суруб ман сори от Қилди мани бир нигоҳи ноз ила мамот. Ҳайҳотки, қилмайин вафо нақди ҳаёт, Бўлдум мани бесабру хирад мурда сифот. Ул ёр манго гар айласа жононлиг... Ул ёр манго гар айласа жононлиғ, — Топғой эди мушкилим бари осонлиғ. Носеҳ дегусидур, они ишқин тарк эт, Доно эли ҳам этар экан нодонлиғ! Ушшоҳ эли қошларининг ёсидадур, а... Ушшоҳ эли қошларининг ёсидадур, а? Эҳёлиғи ҳам лаълини анфосидадур, а? Не олам ичин мушки муаттар қачон айлар, Бу хислат онинг зулфи мутарросидадур, а? Не кун қиладур тийра куним равшану пурнур, Ёрутмоқ они ҳусни мусоффосададур, а? Даҳр аҳли дилин қумри киби вола қилурға, Ҳар ёнға равонлиғ қади зебосидадур, а? Ошиқ биладур ҳар сори ёри қарағон чоғ Нега қарайинким они савдосидадур, а? Жонимни бериб етсам анго ман не ажабким, Борча анго етмакни таманносидадур, а? Билгилки, Аваз, ушбу жаҳон шўхларини, Минг сирри ниҳон кўзларин имосидадур, а? Висоли ичра бермакка муродим комёб айлаб... Висоли ичра бермакка муродим комёб айлаб, Рақибнн рашк ўтиға бағрини яксар кабоб айлаб, Манга лутфу иноёту карамлар беҳисоб айлаб, Тун оқшом келди кулбам сори ул гулрух шитоб айлаб, Хироми суръатидин гул юза хайдин гудоб айлаб. Паридек жилва бирла кўргузуб чобуклик ул дилбар, Етушди айлабон беҳадду сон нозу тағофиллар, Олурға хаста ушшоқ аҳлининг жонини сар-тосар, Чекиб мужгони шабравлар каби жон қасдиға ханжар Белига зулфи анбарборидан мушкин таноб айлаб. Бори сўзини аҳли назм назми силкига терди, Тутиб ул маҳ вафо таврини бу тун базмима кирди, Ҳамадин они муштоқи мани зору ҳазин эрди, Келиб ўлтурдию илгим тутуб ёнида ер берди, Такаллум бошлади ҳар лафзидин дурри хушоб айлаб. Кўруб бошимда олому балият тошини хирман, Қилиб меҳру вафову марҳамат расмини ул дам фан, Деди лаъли лабин хандон этиб ул шўхи сиймин тан, Ки, эй зору балокаш ошиқим, мансиз нечукдурсан, Ман ўлдим лол, айта олмайин майли жавоб айлаб. Агарчи ман била май ичгали ул беибо қуйди, Валеа ағёр элин жомиға беинтиҳо қуйди, Маишат косасиға гўиё оби бақо қуйди, Чиқарди шишаи май доғи, бир соғар тўло қуйди, Ичиб тутди манга юз нав’ нозосо итоб айлаб. Қилиб комича даврон кимсани бу чархи ахзар тоқ, Аваз янглиғ бўлур сармаст ҳам беҳушу бехудроқ. Эса ёру аниси борҳо бир шўхи сиймин соқ, Ониким элтгай васл уйқуси ишрат туни мундоқ, Навоийдек ётар то субҳи маҳшар тарки хоб айлаб. Еримға рақиб маҳфили манзил эрур... Еримға рақиб маҳфили манзил эрур, Онлар била ҳаззу беҳжати комил эрур. Ман хаста фироқи аро ноком, вале — Ондин борини коми дили ҳосил эрур. Ёр бир йўл кўзларим ёшини силмайдур ҳануз... Ёр бир йўл кўзларим ёшини силмайдур ҳануз, Рашк ила шум муддаий бағрини тилмайдур ҳануз, Шаҳди лаълидин ўлук жисмим тирилмайдур ҳануз, Ғунчалар очилди, ваҳ, кўнглим очилмайдур ҳануз, Булбул осо хотирим гул майли қилмайдур ҳануз. Қадди ёдидин чекарман нолаи жонкоҳким, Тортиб анвои ситам ҳажр ичра солу моҳким, Йўқ менга бир ғамгусору мунису ҳамроҳким, Заъф аро ушшоқға ибрат бўлубман, оҳким, Кўзга аҳволи низорий ёр илмайдур ҳануз, Олса жоним не ажаб онинг фироқининг ғами, Ким эрур ул маҳ ҳамиша муддаийлар ҳамдами, Бовар этгил бу сўзимни гар эсанг хуш одами, Пеша айлаб чарх золи тинмайин тун-кун дами, Дилбаримча жавр ойининг билмайдур ҳануз. Бўлғали то оразинг мафтуну зору музтари, Бўлмади бир дам балову дард бошимдин бари, Қон қилиб ёш ўрнига икки кўзимдин, эй пари, Ерни ашким ғарқ этиб зўр этди оҳим сарсари, Недин эркандур фалак тоқи йиқилмайдур ҳануз. Гарчи бордур олам ичра қошлари шамшир кўп, Лек алар қилмас ул ойдек кўнглума таъсир кўп, Интизоридин бўлубман ҳажр аро дилгир кўп. Ваъдаи васл айлаб эрди — айлади таъхир кўп, YO ибо қилди ва ё йодига келмайдур ҳануз. Излаб они, фикр рахшин ҳар сори сурсам нетонг, Оҳу, фарёдим ети гардундин ошурсам нетонг, Ханжари ҳасратни ҳар дам кўксима урсам нетонг, Юз надомат бирла эмди ўзни ўлтурсам нетонг, Сажда қилмоққа бошим бир бор эгилмайдур ҳануз. Васл аро юзланмасун сол ила маҳ саргашталик, Не ажаб юзланса фурқат ичра гаҳ саргашталик, Ким Аваз ишқ ичра тортар фақру шаҳ саргашталик, Ихтиёр этса агар Мунис яна саргашталик, Панд қилмаким жунунидин ойилмайдур ҳануз. Ёраб, мани ишқ бандидин айла халос... Ёраб, мани ишқ бандидин айла халос. Ҳам ёр сочин камандидин айла халос. Зоҳид манго бергусидур озор басе, Бу лаҳза они пандидин айла халос. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Аваз Ўтар). Downloaded from uzbekai.com.