Бўлғали кўнглим санга токим асиру мубтало... Аваз Ўтар Бўлғали кўнглим санга токим асиру мубтало, Шавқу завқингдин ишим чекмак фиғон субҳу масо, Тоқату ҳушу қарору сабр ўлур мандин жудо, Оразу холингни бирдам кўрмасам, эй дилрабо, Ўйладурманким, кўрунмас кўзима оқу қаро. Фикри зулфидин санга юзланса минг савдо, кўнгул, Раҳм қилмас ҳолинга найлай дили хоро, кўнгул, Қилмайин ўзни бори олам аро расво кўнгул, Бошинг ол, кет, ўз пайи вақтингға эй, шайдо кўнгул — Ким, эмассан хаста жоннинг ҳеч дардига даво. Кўнглум ўлса доғким, аҳбоб, эрмас бесабаб, Васл аро ул ёр ағёри била айшу тараб, Рашкдин жонимға ҳар дам юзланур юз минг тааб, Гар фироқ айёмининг билман ҳисобин не ажаб, Ким юзинг ҳажрида кундуз кеча янглиғдур манго. Бир йўли раҳм айлабон ҳолимға, эй маҳ, қил назар, Ғам ҳужуми кун-бакундин айлар аҳволим батар, Тушганидин ҳажр аро бошимға минг ошубу шар, Барқ эмас оламға юз қўймишдур оҳимдин шарар, Раъд эмас гардунға чирмонмиш фиғонимдин садо. Ҳодисоти даҳрдин топмоқ учун токим амон, Сарв ила гул соясида айлабон ўзга макон, Нўш этарсан айшу ишрат бодасини ҳар замон, Умр елдек ўтмасун дебсан магар, эй боғбон, Ким яқоси чоксиз гул бутмамиш бу боғ аро. Айб қилмай ман ҳазин афғону зорин, эй насим, Арз эт ул гулга бориб ҳолимни борин, эй насим, Кўрмагунча токи онинг гул узорин, эй насим, Неча оқғай кўз ёшим еткур ғуборин, эй насим, Фарзи айн эрур ёшорғон кўзга солмоқ тўтиё. Эй Аваз, ул шўхнинг сунъи самаддур новаки, Ҳар сори отилса рад қилмоқ не ҳаддур новаки, Бергучи жонингға ҳаззи беададдур новаки, Эй Навоий, хаста кўнглунгға мададдур новаки, Рост андоқким, заиф элга берур қувват асо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бо%E2%80%99lg%E2%80%99ali_ко%E2%80%99нглим_санга_токим_асиру_мубтало.... Downloaded from uzbekai.com.