Дил ишқинга мубтало бўлубдур... Аваз Ўтар Дил ишқинга мубтало бўлубдур, Ҳам расми вафо онго бўлубдур, Оини жафо санго бўлубдур, Кўзинг не бало қаро бўлубдур, Ким жонға қаро бало бўлубдур. Келса қилай ул санам лиқодин, Кўнглин узуб аҳли бевафодин, Ишқи аро зору мубталодин, Бегона бўлубдур ошнодин, Бегонаға ошно бўлубдур. Бўлса, не тонг, аҳли даҳр қурбон, Ким лаб анго мисли ғунча хандон, Ораз доғи ҳамчу моҳи тобон, Ишқ ичра онинг фидоси юз жон, Ҳар жонки онго фидо бўлубдур. Ҳижрон аро чекса кўб жафони, Демайки жафо, туман балони, Фош айлабон оини вафони, Баҳо топар улки бўлди фони, Раҳравга фано бақо бўлубдур Дилдуз, басе, ривояти ишқ, Жонсўз, Аваз, ҳикояти ишқ, Бу нав’ дурур ниҳояти ишқ, То тузди Навоий ояти ишқ, Ишқ аҳли анго наво бўлубдур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Дил_ишқинга_мубтало_бо%E2%80%99lubdur.... Downloaded from uzbekai.com.