Фидойи халқим ўлсун танда жоним... Аваз Ўтар Фидойи халқим ўлсун танда жоним, Бўлиб қурбон анга руҳи равоним. Гар ўлсам дарбадар мазлумлар учун, Будур мақсуди қалби нотавоним. Мани солса фано йўлига даврон, Юрур устимдин авлоди замоним. Умидим: яшасин мактаб боласи, Алар ҳар бири бир шеъри жаёним. На яхши ўйлаким, маъқул-у манзур, Аваз, халқим учун тўкулса қоним. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фидойи_халқим_о%E2%80%99lsun_танда_жоним.... Downloaded from uzbekai.com.