Ҳар тилни билув эмди бани одама жондур... Аваз Ўтар Ҳар тилни билув эмди бани одама жондур, Тил воситаи робитаи оламиёндур. Ғайри тилини саъй қилинг билгани, ёшлар, Ким илм-у ҳунарлар билонки ондин аёндур. Лозим сиза ҳар тилни билув она тилидек, Билмакка они ғайрат этинг фоида кондур. Илм-у фан уйиға юборинглар болангизни, Онда ўқуғонлар бори яктойи замондур. Зор ўлмасун онлар доғи тил билмай Аваздек, Тил билмаганидан они бағри тўла қондур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳар_тилни_билув_эмди_бани_одама_жондур.... Downloaded from uzbekai.com.