Мактаб (Аваз Ўтар) Аваз Ўтар Очинглар, миллати вайронни обод этгуси мактаб, Ўқусин ёшларимиз кўнглини шод этгуси мактаб. Дил-у жон бирла эл мактаб очарга ижтиҳод этсин, Нединким, бизни ғам қайдидин озод этгуси мактаб. Кўнгулларнинг сурури, доғи кўзлар нуридур фарзанд, Аламинг умрини, албатта обод этгуси мактаб. Ота бирла онага фарз ўқитмоқ бизни мажбурий – Ки бизни яхшилиқ қилмоққа муътод этгуси мактаб. Қаю миллатга биздек гар насими инқироз етса, Анга, албатта, мустаҳкамлик ижод этгуси мактаб. Бу не навмидликдур, мактаб очсак, оқибат бизни, Арўси ком ила мақсудга домод этгуси мактаб. Аваз, ҳимматни қил олий очарға эмди мактабким, Балойи жаҳл-у нодонликни барбод этгуси мактаб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мактаб_%28Avaz_О%CA%ББтар%29. Downloaded from uzbekai.com.