Нигорим кетгали айлар баҳона... Аваз Ўтар Нигорим кетгали айлар баҳона, Ғам ўқиға мани айлар нишона. Дедим: «Қилғил ҳадаф ман нотавонни Отарда новак ул абру камона». Нузул этгуси ҳар дам чархи дундин Бошимға фитна хайли бекарона. Нетонгким, бандаси гар бўлса Зуҳра, Рубобу чанг ила қилғач тарона. Очиб ҳуснидин олам ранг-баранг гул, Фиғоним қилғусидур булбулона. Агарчи ҳусн аро маъшуқи олам, Вале мажлис тузарда ошиқона. Қетарман деб рақиби шум сори Кўзимнинг қилди қон ёшин равона. Пари эрдиму билмон ул дилором, Ки кўздин лаҳзада бўлди ниҳона. Савор ўлғон чоғи ноз ашҳабиға, Кўзимдин ашк тўкдим дона-дона. Нечук зор ўлмайин ман бенавоким, Ул ўлса хўблар ичра ягона. Аваз, гар дод қилсам, не ажабким Бўлубдур мунқалиб аҳли замона. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Нигорим_кетгали_айлар_баҳона.... Downloaded from uzbekai.com.