Қўяр ҳайратда мани, лутф ила ҳолим сўрушинг... Аваз Ўтар Қўяр ҳайратда мани, лутф ила ҳолим сўрушинг, Тани ‘беморим аро шавқ ўтини ёндурушинг, Турфароқ нозу адолар била бўйнинг бурушинг, Жонға ором берур жонда алифдек турушинг, Кўнглум оромин олур руҳи равондек юрушинг. Чун келибсан бу кеча зоҳир этиб расми вафо, Не бўлур соати ором гар этсанг, жоно, Ки эрур муғт(д)анам ичмак қадаҳи руҳ физо, Берадур базмима фирдавс каби файзу сафо, Юз латофат била гул хирманидек ўлтурушинг. Айтгил ҳижронинг аро дардима недур чора, Раҳм этиб ҳолима, эй қош ила кўзи қора, Ки таманнойи висолинг била кўксум ёра, Қийибон пардаи жоннм қиладур юз пора, Лаҳза-лаҳза боқибон кўз учидин қиймурушинг. Не ажаб васл аро ул сандин ўкуш ўргуладур, Ки фироқинда анга, ваҳ, не бало ғам келадур, Ҳар қачон лаъли лабинг нукта сори очиладур, Танима жон берадур, балки таним жон қиладур, Лаъли жонбахшинг очиб лутф ила нукта сурушинг. Лабларинг лаззат аро шаҳд ила шаккар бу эса, Қоматинг боғи назокатда чу аръар бу эса, Зулфи шабранггинг ила хатти муанбар бу эса, Сунмайин сабрға қолғайму бўюн гар бу эса, Кулаҳинг нозу адо гўшасини синдурушинг. Қўюнг ушбу йўл аро гомингиз, эй жон кўнгул, Аваз осо гум этиб номингиз, эй жон кўнгул, Кетмагай беҳуда оломингиз, эй жон кўнгул, Неъмати мақсад эса комингиз, эй жон кўнгул, Хони ҳуснига боқиб Огаҳийдек телмурушинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қо%E2%80%99yar_ҳайратда_мани%2C_лутф_ила_ҳолим_со%E2%80%99rushing.... Downloaded from uzbekai.com.