Рухсори гулинг узра хайдин чу гулоб этдинг... Аваз Ўтар Рухсори гулинг узра хайдин чу гулоб этдинг, Ғайри сори бормоқға шаб-рўз шитоб этдинг, Пайдо тани зоримда турлук табу тобу тоб этдинг, Ишқингда мани, дилбар, ҳолимни хароб этдинг, Бир сўрмадинг аҳволим, бағримни кабоб этдинг. Сармастии саҳбои гулгун қилибои ўзни, Гаҳ они хуморидин қад нун килибон ўзни, Ҳижронинг аро тун-кун вожун қилибон ўзни, Ишқинг тушали бошға Мажнун қилибон ўзни, Саҳрои фироқ ичра жисмимни туроб этдинг. Ҳуснингга жаҳон ичра то бўлголи ман шайдо, Дарду аламу зулминг чекмакда эдим танҳо, Олому ситам тортиб фурқат аро, эй барно, Васлинг майиға ташна эрдим туну кун аммо, Лаб хушк қилиб охири, чашмимни пуроб этдинг. Ҳажринг бошима тушгач, эй лаъли лаби гулгун, Бори алам остида қаддим доғи бўлмиш нун, Не айбки, бор асру иқбол манга вожун, Арзимни десам ҳар гаҳ оллингда мани маҳзун, Қаҳр ила боқиб ул дам ноз ила итоб этдинг. Сансиз бўлубон яксар ҳасрат била бағрим хун, Бўлғуси кўзум ёши андоқки равон Жайҳун. Ҳар лаҳза ғаму андуҳ бошимда бўлуб афзун, Ҳажр ўтиға кул бўлдум раҳм айламадинг бир кун, Ағёр элини лекин ошиқдин ҳисоб этдинг. Бир сан киби сийминбар олам ародур ноёб, Муштоқинг эрур асру гар бўлса кўзум пур об, Ҳажрингда бўлуб доим жон ила дилим бетоб, Кўнглум бўлур ошуфта, жисмим бўлубон пуртоб, Ул вақти очиб зулфинг, бу вақтга тоб этдинг. Ёринг, Авазо, бу дам ё айлагуси бози, Қалбини магар онинг оздурғуси ғаммози, Қилгуси тағофил кўб чашмини фусунсози, Лутф ила назар солмай назмингға ул ой Ғозий, Ишқида ғазал айтиб бир неча китоб этдинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Рухсори_гулинг_узра_хайдин_чу_гулоб_этдинг.... Downloaded from uzbekai.com.