Ушшоҳ эли қошларининг ёсидадур, а... Аваз Ўтар Ушшоҳ эли қошларининг ёсидадур, а? Эҳёлиғи ҳам лаълини анфосидадур, а? Не олам ичин мушки муаттар қачон айлар, Бу хислат онинг зулфи мутарросидадур, а? Не кун қиладур тийра куним равшану пурнур, Ёрутмоқ они ҳусни мусоффосададур, а? Даҳр аҳли дилин қумри киби вола қилурға, Ҳар ёнға равонлиғ қади зебосидадур, а? Ошиқ биладур ҳар сори ёри қарағон чоғ Нега қарайинким они савдосидадур, а? Жонимни бериб етсам анго ман не ажабким, Борча анго етмакни таманносидадур, а? Билгилки, Аваз, ушбу жаҳон шўхларини, Минг сирри ниҳон кўзларин имосидадур, а? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ушшоҳ_эли_қошларининг_ёсидадур%2C_а.... Downloaded from uzbekai.com.