Висоли ичра бермакка муродим комёб айлаб... Аваз Ўтар Висоли ичра бермакка муродим комёб айлаб, Рақибнн рашк ўтиға бағрини яксар кабоб айлаб, Манга лутфу иноёту карамлар беҳисоб айлаб, Тун оқшом келди кулбам сори ул гулрух шитоб айлаб, Хироми суръатидин гул юза хайдин гудоб айлаб. Паридек жилва бирла кўргузуб чобуклик ул дилбар, Етушди айлабон беҳадду сон нозу тағофиллар, Олурға хаста ушшоқ аҳлининг жонини сар-тосар, Чекиб мужгони шабравлар каби жон қасдиға ханжар Белига зулфи анбарборидан мушкин таноб айлаб. Бори сўзини аҳли назм назми силкига терди, Тутиб ул маҳ вафо таврини бу тун базмима кирди, Ҳамадин они муштоқи мани зору ҳазин эрди, Келиб ўлтурдию илгим тутуб ёнида ер берди, Такаллум бошлади ҳар лафзидин дурри хушоб айлаб. Кўруб бошимда олому балият тошини хирман, Қилиб меҳру вафову марҳамат расмини ул дам фан, Деди лаъли лабин хандон этиб ул шўхи сиймин тан, Ки, эй зору балокаш ошиқим, мансиз нечукдурсан, Ман ўлдим лол, айта олмайин майли жавоб айлаб. Агарчи ман била май ичгали ул беибо қуйди, Валеа ағёр элин жомиға беинтиҳо қуйди, Маишат косасиға гўиё оби бақо қуйди, Чиқарди шишаи май доғи, бир соғар тўло қуйди, Ичиб тутди манга юз нав’ нозосо итоб айлаб. Қилиб комича даврон кимсани бу чархи ахзар тоқ, Аваз янглиғ бўлур сармаст ҳам беҳушу бехудроқ. Эса ёру аниси борҳо бир шўхи сиймин соқ, Ониким элтгай васл уйқуси ишрат туни мундоқ, Навоийдек ётар то субҳи маҳшар тарки хоб айлаб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Висоли_ичра_бермакка_муродим_комёб_айлаб.... Downloaded from uzbekai.com.