Ёр бир йўл кўзларим ёшини силмайдур ҳануз... Аваз Ўтар Ёр бир йўл кўзларим ёшини силмайдур ҳануз, Рашк ила шум муддаий бағрини тилмайдур ҳануз, Шаҳди лаълидин ўлук жисмим тирилмайдур ҳануз, Ғунчалар очилди, ваҳ, кўнглим очилмайдур ҳануз, Булбул осо хотирим гул майли қилмайдур ҳануз. Қадди ёдидин чекарман нолаи жонкоҳким, Тортиб анвои ситам ҳажр ичра солу моҳким, Йўқ менга бир ғамгусору мунису ҳамроҳким, Заъф аро ушшоқға ибрат бўлубман, оҳким, Кўзга аҳволи низорий ёр илмайдур ҳануз, Олса жоним не ажаб онинг фироқининг ғами, Ким эрур ул маҳ ҳамиша муддаийлар ҳамдами, Бовар этгил бу сўзимни гар эсанг хуш одами, Пеша айлаб чарх золи тинмайин тун-кун дами, Дилбаримча жавр ойининг билмайдур ҳануз. Бўлғали то оразинг мафтуну зору музтари, Бўлмади бир дам балову дард бошимдин бари, Қон қилиб ёш ўрнига икки кўзимдин, эй пари, Ерни ашким ғарқ этиб зўр этди оҳим сарсари, Недин эркандур фалак тоқи йиқилмайдур ҳануз. Гарчи бордур олам ичра қошлари шамшир кўп, Лек алар қилмас ул ойдек кўнглума таъсир кўп, Интизоридин бўлубман ҳажр аро дилгир кўп. Ваъдаи васл айлаб эрди — айлади таъхир кўп, YO ибо қилди ва ё йодига келмайдур ҳануз. Излаб они, фикр рахшин ҳар сори сурсам нетонг, Оҳу, фарёдим ети гардундин ошурсам нетонг, Ханжари ҳасратни ҳар дам кўксима урсам нетонг, Юз надомат бирла эмди ўзни ўлтурсам нетонг, Сажда қилмоққа бошим бир бор эгилмайдур ҳануз. Васл аро юзланмасун сол ила маҳ саргашталик, Не ажаб юзланса фурқат ичра гаҳ саргашталик, Ким Аваз ишқ ичра тортар фақру шаҳ саргашталик, Ихтиёр этса агар Мунис яна саргашталик, Панд қилмаким жунунидин ойилмайдур ҳануз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёр_бир_ё%E2%80%99l_ко%E2%80%99zlarim_ёшини_силмайдур_ҳануз.... Downloaded from uzbekai.com.