Кун ўлса элдин ўзумни канора айларман... Азимий Кун ўлса элдин ўзумни канора айларман, Тун ўлса замзамини ошиқона айларман. Куюб тушар то фалакда ситоралар тонг йўқ Бу роҳларга ғамингдин шабона айларман. Yo‘лингда йиғлай-йиғлай оқарди кўз охир Эл ичра ўзга маразни баҳона айларман. Маломат тоши ила таън ўқлари кўксимни Санинг учун неча йилдурки нишона айларман. Йўлуқса аҳли муҳаббат урарман олдида оҳ На оҳким, сани дардинг фасона айларман. Мақоми манзили фақр аҳли хонақоҳ эрмиш Анинг чу хизмати бу корхона айларман. Қаландарона ўтай деб, Азим, бу оламдин Ҳилофи одати аҳли замона айларман. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кун_о%E2%80%98lsa_элдин_о%E2%80%98zumni_канора_айларман.... Downloaded from uzbekai.com.