Сўрмас ҳолим ёрима бир муддао бўлди магар... Азимий Сўрмас ҳолим ёрима бир муддао бўлди магар, Yo ўзумни шумлиғим бошга бало бўлди магар. Айлабон ёрни сўроғим дарбадарликда юруб Тинмади девона кўнглум бенаво бўлди магар. Ёрсиз турмоққа тоқат (йўқ) етарға ҳолатим Кўрқадурманким, бу дардим бедаво бўлди магар. Неча йиллардурки истаб топмадим ёр васлини Ҳажрида ўлмаклигим ҳукми қазо бўлди магар. Дамбадам ўртар эди ўтлуғ фироқи бағрими Оқибат йиқти мани кам-кам адо бўлди магар. Жаббани жон бирла қўйғач ёрни даргоҳига Тинди кўнглум, эй Азим, сандин ризо бўлди магар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Со%E2%80%98rmas_ҳолим_ёрима_бир_муддао_бо%E2%80%98ldi_магар.... Downloaded from uzbekai.com.