Айлаб шиор шеваи бедод кўзларинг... Байрамхон Айлаб шиор шеваи бедод кўзларинг, Оламни қатл айлади жаллод кўзларинг. Ислом кишварида барафтод айлади, Ойини адлу қоидаи дод кўзларинг. Этмас эди бурунғи балосики, ғамзадин Касб айлади тариқаи бедод кўзларинг. Аҳли ҳузур хотирини сайд қилдилар, Сайёдлиғ тариқида устод кўзларинг. Бўлди яқин зуҳури қиёматки, бўлдилар, Ики ғизол экач ики сайёд кўзларинг. Хуш ул замонки, бир назари марҳамат била, Қилғон кўнгулни қайғудин озод кўзларинг. Чун тарк айлади назари лутф одатин, Байрамни қилди ғам била муътод кўзларинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Айлаб_шиор_шеваи_бедод_ко%E2%80%98zlaring.... Downloaded from uzbekai.com.