Азбаски меҳринг озлиғидин беқарормен... Байрамхон Азбаски меҳринг озлиғидин беқарормен, Ҳар лаҳза оҳу нолада беихтиёрмен. Мен зори беқарорға раҳм этки, муттасил, Ишқингда беқарору фироқингда зормен. Мискину, хоксору ғарибига раҳми йўқ, Мискин мену ғарибе мену хоксормен. Боримда бар хотир эмас ғайр таънаси, Чун ҳар не айтадур мени, юз онча бормен. Доим жунуну халқ аро Мажнунча шуҳратим, Расволиғим не айбки, девонавормен. Қуллуққа гарчи маъсиятим баркамолдур, Аммо камол авжидин умидвормен. Байрам жаҳонда ҳеч кишига қўймон эътибор, Топсам ҳабиб ҳазратида эътибор мен. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Азбаски_меҳринг_озлиг%E2%80%98idin_беқарормен.... Downloaded from uzbekai.com.