Бодаиким ичтим ул шўхи ситамкор илкидин... Байрамхон Бодаиким ичтим ул шўхи ситамкор илкидин, То ҳаётим бордурур кайфиятим бор илкидин. Илкима олиб аёғ бордим иликдин бир йўли, Ботроғ ич деб, чун ишорат қилди изҳор илкидин. Шиша янглиғ қон тўкуб, соғар киби қондур ичим, То ўлибтур шишау соғар намудор илкидин. Кўрмайин илкига ҳар дам эл кўзи тушмакни деб, Бордурур қонлиғ кўзум пайваста хунбор илкидин, Масти лояқил бўлур эрмиш тамоми умрида, Бсдиликим, журъае нўга этса дилдор илкидин. На, нечук мен умрлар маст ўлмайин, эй дўстлар, Ким, ичибмен майлар ул шўхи жафокор илкидин. Байрам, ул давр ўттию ўлтурди бу ҳасрат мени Ким, яна бир журъае нўш этмадим ёр илкидин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бодаиким_ичтим_ул_шо%E2%80%98xi_ситамкор_илкидин.... Downloaded from uzbekai.com.