Дардоки, ёр сўрмади мен хаста ҳолини... Байрамхон Дардоки, ёр сўрмади мен хаста ҳолини, Ҳаргиз эшитмадим фараҳафзо саволини. Кўнглум мараз ҳароратидин музтариб дурур, Ёхуд тилайдур ул лаби майгун зулолини. Армонда ўлдум, оҳ, не бўлғай эди агар, Бир қатла кўрсам эрди муборак жамолини. Васл эҳтимоли бўлмағанидин топар эдим, Ҳар лаҳза хотиримда ўлум эҳтимолини. Гар бир бало мараздин эди зор жисмима, Жонимға юз бало эди, топмай висолини. Бас, мушкил эрди бу мараз ичра тирилмагим, Гар сўрғали юбормаса эрди хаёлини. Байрам, фироқинг ичра маризу малулдур, Хуш улки, даф’ қилса висолинг малолини. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Дардоки%2C_ёр_со%E2%80%98rmadi_мен_хаста_ҳолини.... Downloaded from uzbekai.com.