Эр дарди жони беморимда бўлғай қошки... Байрамхон Эр дарди жони беморимда бўлғай қошки, Жисми озори тани зоримда бўлғай кошки. Гул юзин кўргунча ранж осебидин бетоби ранг, Юз тикан бу чашми хунборимда бўлғай кошки. Заҳматиким ундадур, кош ул манга бўлғай насиб, Сиҳҳатиким мендадур, ёримда бўлғай кошки. Лаъли жон бахшини бир табҳола мажруҳ эткуча, Юз жароҳат жони афгоримда бўлғай кошки. Анда бўлғон дард бўлғай менда, лекин дарди ишқ — Андаке ёри жафокоримда бўлғай кошки. Байрам ул ойнинг ҳар озори ҳаётедур манга, То тирикмен банди озоримда бўлғай кошки. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эр_дарди_жони_беморимда_бо%E2%80%98lg%E2%80%98ay_қошки.... Downloaded from uzbekai.com.