Этмасун осеби таб сарви хиромоним санга... Байрамхон Этмасун осеби таб сарви хиромоним санга, Эсмасун боди хазон гулбарги хандоним санга. Бошингга эврулса жони нотавоним не ажаб, Чун тилайдур садқа бўлмоқ нотавон жоним санга. Йўқтурур, биллаҳ, малолинг эшитурга тоқатим, Этмасун ногаҳ малолангиз афғоним санга. То сени бетоб эшиттим бас паришон ҳолмен, Ваҳки, зоҳир бўлмади ҳоли паришоним санга. Ҳар жафо бўлса мени бетобға бўлсун насиб,’ Йўқтурур тоби жафо хуршиди тобоним санга. Лабларинг васфида Байрам шеъридур оби ҳаёт, Сиҳҳати берсун илоҳи оби ҳайвоним санга. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Этмасун_осеби_таб_сарви_хиромоним_санга.... Downloaded from uzbekai.com.