Фиғонимдин қулоқ оғрибмудур ороми жонимға... Байрамхон Фиғонимдин қулоқ оғрибмудур ороми жонимға, Йўқ эрса не учун, ёраб, қулоқ солмас фиғонимға. Қулоғи оғриғон ташвишидин озурдадур жоним, Бериб сиҳҳат, илоҳи, раҳм қил озурда жонимға. Бировким ошкоро нолалар қилсам қулоғ солмас, Не турлук, ёраб, ўлғай мустаме’ дарди ниҳонимға. Яқин билганда ғофил бўлмасини зори ноламдин, Қулоғи оғриғи келмас эди ҳаргиз гумонимға. Эшитмасдин бурун, ваҳ, не учун кар бўлмадим, ёраб, Эшитгунча қулоғ оғриғини сарви равонимға. Кўнгулдинким, кўнгулга йўлдурур, дерлар, ғалат эрмиш Ки, меҳрим ҳеч таъсир этмади номеҳрибонимға. Отимни ёр билмай, ғайрдин истар нишон Байрам, Не ному не нишон, раҳмат менинг ному нишонимға. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фиг%E2%80%98onimdin_қулоқ_ог%E2%80%98ribmudur_ороми_жонимг%E2%80%98a.... Downloaded from uzbekai.com.