Фиғонки, ёр манга ёр бўлмади ҳаргиз... Байрамхон Фиғонки, ёр манга ёр бўлмади ҳаргиз, Аниси хотири афгор бўлмади ҳаргиз. Кичик ёшида гирифторлар ғамин не билур Ки, ҳеч ғамға гирифтор бўлмади ҳаргиз. Не айб фориғ агар бўлса зорлар ғамидин, Биров фироқида чун зор бўлмади ҳаргиз. Манга мухолифат изҳори қилмаким, мендин, Бажуз мувофиқат изҳор бўлмади ҳаргиз. Не умрдур буки Байрам жафо чекиб умре, Иноятингға сазовор бўлмади ҳаргиз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фиг%E2%80%98onki%2C_ёр_манга_ёр_бо%E2%80%98lmadi_ҳаргиз.... Downloaded from uzbekai.com.