Ҳар неча, эй бевафо, васлингға лойиқ бўлмасам... Байрамхон Ҳар неча, эй бевафо, васлингға лойиқ бўлмасам, Ишқ аҳли бўлмайин ишқингда содиқ бўлмасам. Топмайин сендин муроде эътиқодим бўлмаса, Сен манга бўлғил мухолиф гар мувофиқ бўлмасам. Ишқ олам қайдидин бўлди халосимға сабаб, Неткай эрдим мунча меҳнат бирла ошиқ бўлмасам. Қўйки, Байрамдек йироқдин жилваи ҳуснунг кўрай, Ҳар неча, эй бевафо, васлингға лойиқ бўлмасам. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳар_неча%2C_эй_бевафо%2C_васлингг%E2%80%98a_лойиқ_бо%E2%80%98lmasam.... Downloaded from uzbekai.com.