Ҳаргиз мени тараҳҳум ила йод қилмадинг... Байрамхон Ҳаргиз мени тараҳҳум ила йод қилмадинг, Маҳзун кўнгулни қайғудин озод қилмадинг. Дард аҳлидек мулоҳазаи хотирим қилиб, Қўнглимни бир иноят ила шод қилмадинг. Очилмади юзунг гулидин ғунчадек кўнгул Ким, ҳажр сарсари била барбод қилмадинг Оламда лафзи бесанаде ҳеч қолмади Ким, ишқ элиға ани иснод қилмадинг. Ҳар лаҳза юз иморати хотир қилиб хароб, Ҳаргиз бинойи марҳамат обод қилмадинг. Бас қил, йўқ эрса тонглаки инсоф вақтидур, Фарёд айлагайменки, не бедод қилмадинг? Байрам, не сўздурурки сени йод қилмағай, Гар йод айладинг ани фарёд қилмадинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳаргиз_мени_тараҳҳум_ила_йод_қилмадинг.... Downloaded from uzbekai.com.