Жон топти эътидол кадингдек ниҳолдин... Байрамхон Жон топти эътидол кадингдек ниҳолдин, Ёраб, тажовуз айламасун эътидолдин. Ул бел тахайюлида хаёли бўлуб кўнгул, Анинг хаёли чиқмади ҳаргиз хаёлдин. Ҳар кимки, баиду қурб ҳижобини қнлди раф’, Ғамгину шод бўлмади ҳажру висолдин. Қилсанг жамоли шоҳиди ғайби кўрарга жаҳд, Жаҳд ила мунқате’ бўлакўр жоҳу молдин. Байрам, ҳабиб килмади ҳолингга нлтифот, Бўлғайму ҳеч ҳол ямонроғ бу ҳолдин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жон_топти_э%E2%80%99tidol_кадингдек_ниҳолдин.... Downloaded from uzbekai.com.