Жони шириним у лаъли нуктадонинг садқаси... Байрамхон Жони шириним у лаъли нуктадонинг садқаси, Ваҳ, не бир жон, балки юз жон бўлса онинг садқаси Сен дағи бир нўшлаб ишқида мендек зорсен, Зор кўнглумга тараҳҳум айла жонинг еадқаси. Дединг, эврулма бошимғаким, равон мен телбага, Сен равон бўл, мен бўлай сарви равонинг садтсаси. Ҳам Хизр суйи лаби жонбахшингга бўлсун фидо, Ҳам Масиҳ анфоси жонбахш баёнинг садқаси. Байрам, ўлма талхком ар жони ширин бўлмаса, Жони ширининг, бути ширин забонинг садқаси. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жони_шириним_у_ла%E2%80%99ли_нуктадонинг_садқаси.... Downloaded from uzbekai.com.