Кўрунур гулгун пар ул сарви хиромон бошида... Байрамхон Кўрунур гулгун пар ул сарви хиромон бошида, Ёнма-ёндурур шафақ хуршиди тобон бошида. Yo тулу’ этган қуёшедур Масиҳо ушнида, Yo қанот ёйғон тазарведур Сулаймон бошида. Қомати шамъи шабистонимдуру, гулгун пари — Шуълаедур гўйиё шамъи шабистон бошида. Санчибон пар жилва бер рахшингға майдон сориким, Сен келурсен деб, кўзум тўрт ўлди майдон бошида. Қадду рафторингға кўнглум онча мойил борким, Йўқ ҳавойи жилваи сарви хиромон бошида. Кам эмас бир дам хаёли шеър Байрам бошидин, Кўргали шеърини ул шоҳи сухандон бошида. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%98runur_гулгун_пар_ул_сарви_хиромон_бошида.... Downloaded from uzbekai.com.