Кўзум учадур то кўра олғай асар андин... Байрамхон Кўзум учадур то кўра олғай асар андин, Кўнглум ўсадурким, ола олғай хабар андин. Ваҳким, назарим ўтрусида жилвагар эрмас. Улким, кўтара олмас эдим бир назар андин. Лаъли ўти гулгуна сиришкимни қилур тез, Зоҳир бўладур қатрае хуни жигар андин. Бунёди бало қилмади тўфони сиришким, Ким ер ила кўк бўлмади зеру забар андин. Байрамки, сўроғ айлар эди оғзи нишони, Лаълини сўруб бўлди сўзи мухтасар андин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%98zum_учадур_то_ко%E2%80%98ra_ольг%E2%80%98ay_асар_андин.... Downloaded from uzbekai.com.