Либосин этгали ул сарви хуш хиром қизил... Байрамхон Либосин этгали ул сарви хуш хиром қизил, Кўзумни айлади қон ёш била тамом қизил. Парирухум яна қонлиғ кўзумда қилди мақом Ки, ҳусн аҳлиға зебодурур мақом қизил. Мудом орази рангинлиғи чоғирдин эмас Ки, ҳеч юзни бу ранг айламас мудом қизил. Агарчи ҳусн элидур жомдин қизил юзлук, Эрур ҳамиша юзунг акси бирла жом қизил. Билиб сипеҳр ғамим қон ёшин тўкар, Байрам, Шафақ эмаски, эрур ҳар намозшом қизил. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Либосин_этгали_ул_сарви_хуш_хиром_қизил.... Downloaded from uzbekai.com.