Мунтазири висол эдим, бедилу беқарор ҳам... Байрамхон Мунтазири висол эдим, бедилу беқарор ҳам, Раҳмки, эмди қолмади тоқати интизор ҳам. Бир эмасу икки эмас меҳнати ҳажру бори дил, Меҳнатима ҳисоб йўқ, дардима йўқ шумор ҳам. Ҳар кўнгулеки, бор эди меҳнату ғамға ёр эди, Юз алам ихтиёр эди, қолмади ихтиёр ҳам. Руҳни булбулунг қилур, жонни дағи қулунг қилур, Чеҳрани гулгунунг қилур, турраи тотор ҳам. Ҳар киши ишқибоздурур, хоки раҳи ниёздурур, Ишқ ила сарфароздурур Байрами хоксор ҳам. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мунтазири_висол_эдим%2C_бедилу_беқарор_ҳам.... Downloaded from uzbekai.com.