Неча, эй гул, висолинг базмидин маҳрум бўлғаймен... Байрамхон Неча, эй гул, висолинг базмидин маҳрум бўлғаймен, Тнлармен тенгридинким, бир йўли маъдум бўлғаймен. Гулистони жамолинг бирла эл масрур, ваҳ, токай Мени маҳзун маломат кунжида мағмум бўлғаймен? Мен эрдим маҳраму ағёр маҳрум эрдилар, жоно, Бўлуб ағёр маҳрам, мен не деб маҳрум бўлғаймен? Вафоға от чиқардим кўп жафо тортиб, зиҳи, давлат Ки, аҳли ишқ аро бу исмға мавсум бўлғаймен. Басе ғамлар кўруб, жонлар чекиб мажҳулмен, Байрам, Магар жон топшуруб ёр олида маълум бўлғаймен. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Неча%2C_эй_гул%2C_висолинг_базмидин_маҳрум_бо%E2%80%98lg%E2%80%98aymen.... Downloaded from uzbekai.com.