Неча ҳижрон ғамидин нолаю фарёд қилай... Байрамхон Неча ҳижрон ғамидин нолаю фарёд қилай? Ҳосили умрни фарёд ила барбод қилай? Неча кўз лавҳида тасвир этибон суратини, Дам-бадам хотир анинг кўрмокидин шод қилай? Неча васлини тилаб ҳажрида хурсанд бўлай, Неча уммиди била жонима бедод қилай? Неча ғурбат аро бекаслик ўти бирла куюб, Мотамийлар киби ўз ҳолима фарёд қилай? Неча жонимға соғинмаслиғидин ўт тушубон, Они бесабрлиғимдин куюнуб йод қилай? Неча ишқида бузуб сабру саломат ватанин, Неча андуҳу маломат уйин обод қилай? Неча зулфиға гирифтор бўлуб зор бўлай? Келки, ўзни бу бало қайдидин озод қилай? Байрамо, ёр вафо расмиға муътод эмас, Эмди жонимни жафоси била муътод қилай? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Неча_ҳижрон_г%E2%80%98amidin_нолаю_фарёд_қилай.... Downloaded from uzbekai.com.