Нигоро, бир йўли мен зордин безорлиқ қилма... Байрамхон Нигоро, бир йўли мен зордин безорлиқ қилма,. Мени маҳрум этиб ағёр бирла ёрлиқ қилма. Кўнгул бердим санга дилдор деб тенгри учун, эй гул, Менинг кўнглум олиб ағёрға дилдорлиқ қилма. Қадимий қулларинг бераҳлиғидин нечаким бўлмиш Муборак хотиринг озорлиқ, безорлиқ қилма. Мен ул гул ишқидин қонлар ютуб розимни фош этмон, Сен, эй кўз, дам-бадам ифшо учун хунборлиқ қилма. Рақибо, хотирим озурдадур ҳижрон харошидин, Дурушт айтиб мени оғритма, ноҳамворлиқ қилма. Тилаб дилдорни зори қилурсен мендек, эй Байрам, Бузуғдур хотирим, тенгри учун бу зорлиқ қилма. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Нигоро%2C_бир_ё%E2%80%98ли_мен_зордин_безорлиқ_қилма.... Downloaded from uzbekai.com.