Парирухо, яна қайга ҳаво қилиб борасен... Байрамхон Парирухо, яна қайга ҳаво қилиб борасен Ки, телбаларни ажаб бенаво қилиб борасен, Фиғонки, ўқ киби ташлаб йироқ висолингдин, Фироқ илкида қадимни ё қилиб борасен. Кўнгул синуқтуру, йўқ тоқати жафо лекин, Шикаста кўнглума, жоно, жафо қилиб борасен. Висол давлатидин айириб мени, ваҳким^ Фироқ меҳнатиға мубтало қилйб борасен. Вафолиғ эл аро мен зорни соғинса бўлур, Чу итларингға мени ошно қилиб борасен. Сафойи мажлиси ишрат сеннг ҳузуринг эди, Ҳузур мажлисини бесафо қилиб борасен. Мени бу меҳнат аро норизо қўюб бординг, Вале рақибни ўздин ризо қилиб борасен. Бу тавр қилмағил, эй ғул, вафо тариқи эмас Ки, булбулунгни асири бало қилиб борасен. Бориб нигорингу юз сўз ила қолиб Байрам, Фироқ ҳирқатидин ўтға ёқилиб борасен. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Парирухо%2C_яна_қайга_ҳаво_қилиб_борасен.... Downloaded from uzbekai.com.