Қилмағил, эй шўхи саркаш мунча бепарвойлиг... Байрамхон Қилмағил, эй шўхи саркаш мунча бепарвойлиғ, Бир менинг раъйим била бул тобакай худройлиғ. Ғам туни қон йиғларимнинг меҳнатин кўнглум билур, Гарчи кўзумга кўрунмас мунча хунполойлиғ. Этмағай ҳаргиз такаллумда лаби жонбахшиға, Ҳар неча қилса Масиҳ алфози руҳафзойлиғ. Юз била зулфи ҳавосидек фараҳбахш ўлмағай, Нечаким қилғай насими субҳ анбарсойлиғ. Токи туғди ахтари давлат саодат буржидин, Қилмади бир кавкаб ул ойдек жаҳоноройлиғ. Чун топилмас бир гули бехор олам боғида, Боғбонлар токай этгайлар чаманпиройлиғ. Демагил Байрамки, бепарводур ул султони ҳусн, Подшаҳдур, не ажаб гар қилса бепарвойлиғ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қилмаг%E2%80%98il%2C_эй_шо%E2%80%98xi_саркаш_мунча_бепарвойлиг.... Downloaded from uzbekai.com.