Қошингға тушгали, эй сарви гулузор, сочинг... Байрамхон Қошингға тушгали, эй сарви гулузор, сочинг, Мени ел эсганидек қилди беқарор сочинг. Фироқи ёр туни бўлди субҳи равшани васл, Турарда тушгали юзунгга тор-тор сочинг. Очилса нофа юки мушк иси тоғилғондек, Муаттар айлади оламни мушкбор сочинг, Май ичра оби ҳаёт айлади ниҳон оғзинг, Гул узра сунбули тар қилди ошкор сочинг. Асирн ишқинг эмас ўзлуки била Байрам, Солибтур они бу савдоға, эй нигор, сочинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қошингг%E2%80%98a_тушгали%2C_эй_сарви_гулузор%2C_сочинг.... Downloaded from uzbekai.com.