Хуш улким, сарви нозим раҳм қилғай бенаволарға... Байрамхон Хуш улким, сарви нозим раҳм қилғай бенаволарға, Нечукким, подшоҳлар марҳамат айлар гадоларға. Агар ул шоҳи хўбон лутф ила бўлса харидорим, Гадойименки, истиғно сотармен подшоҳларға… Дамеким, ноз ила икки лаби васфин адо қилғай, Масиҳо бўлса ҳам жон бергай ул нозик адоларға. Балолардур манга ул кўз била зулфу қаду кокил, Балолиғ кўз эдиким, учрадим мундоғ балоларға. Юзин кўрсаттию кўнглум олиб ёшурди рухсорин Қи, мундин сўнг кўнгулни бермагаймен дилраболарға, Гадойи бенаводур Байраму йўлингда хок ўлғон, Тариқи меҳр ила гоми гузар қил бенаволарға. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Хуш_улким%2C_сарви_нозим_раҳм_қилг%E2%80%98ay_бенаволарг%E2%80%98a.... Downloaded from uzbekai.com.