Йўқтурур олам аро ишқ аҳлидек бадном эл... Байрамхон Йўқтурур олам аро ишқ аҳлидек бадном эл, Ком топмай дўстдин, халқ ичра душманком эл. Гоҳ базми айши даврон офатидин қўзғолиб, Гоҳ субҳи васли ҳижрон зулматидин шом эл. Гоҳ қуюндек ғам биёбонида саргардон бўлуб, Топмағон бир дам қарору кўрмаган ором эл. Гоҳ Мажнундек жунун ифротидин бехуд бўлуб, Хотириға етмаган оғоз ила анжом эл. Гоҳ касрат ваҳшати ифротидин девонавор, Халқ аро зоҳир қилиб ҳам куфру ҳам ислом эл. Гоҳ ваҳдат бодасин тортиб иродат жомидин, Юз туман Жамшидға жом айлаган инъом эл. Ишқ элидин масту бехудлуқ ажаб йўқтурки, боз Шавқ базмида сипеҳр ақдоҳин этган жом эл. Неча бул Байрам кишига ишқ ўти сўзин дема, Ким бу ўтға куйганингни бовар этмас хом эл. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Yo%E2%80%98qturur_олам_аро_ишқ_аҳлидек_бадном_эл.... Downloaded from uzbekai.com.