Ёрсиз жонимни олғон меҳнати ҳижрон эмиш... Байрамхон Ёрсиз жонимни олғон меҳнати ҳижрон эмиш, Меҳнати ҳижрон демангларким, балойи жон эмиш. Ханжаринг шавқи, юзунг меҳрию лаълинг ҳажридин, Кўкраким чоку юрак юз пора, бағрим қон эмиш. Ком лаълингдин висол айёмида душвор эди, Йўқса жон бермак фироқинг шомида осон эмиш. Не балодурким, халосим йўқ замоне ҳажридин, Қисматим гўё азалдин меҳнати ҳижрон эмиш. Бесару сомон дебон Байрамни, эй носиҳ анга, Панд берма, кимга парвойи сару сомон эмиш. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёрсиз_жонимни_ольг%E2%80%98on_меҳнати_ҳижрон_эмиш.... Downloaded from uzbekai.com.