Ёшил либос аро ул сарви гулузорни кўр... Байрамхон Ёшил либос аро ул сарви гулузорни кўр, Кўнгул очилғудек ул дилкушо баҳорни кўр. Либосин этти ёшил сарви лоларухсорим, Баҳор мавсумида турфа лолазории кўр. Гул узра сунбули сероб кўрмаган бўлсанг, Юзида тер ичида зулфи мушкборни кўр. Гаҳи қарор топар беқарор ишқ, вале . Қарор топмади ҳаргиз бу беқарорни кўр. Агарчи зору гирифтор кўптурур, Байрам, Ажаб балоға гирифтордур бу зорни кўр. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёшил_либос_аро_ул_сарви_гулузорни_ко%E2%80%98r.... Downloaded from uzbekai.com.