Бир нуқтада минг маъно Бобораҳим Машраб То олами зоҳирға келиб ман гузар эттим Тарк айладиму жумлани, қатъи назар эттим. Аҳволи дилим айтғали бир маҳраме топмай, Зулмингни қариндошу ғамингни падар эттим. Бир қушки, чўлоқ, сен сори парвоз этайин деб, Ҳажр ўқларини жонга суқуб болу пар эттим. Душманга чу ҳарб этмак учун чора тополмай, Дўстум қўлини туттиму тиғу табар эттим. Ғам шомида қалбимға гузор этти хаёлинг, Кўз ёш, юрак қони билан моҳазат эттим. Савдойи сари зулфунг учун неча маҳалдур, Жон кишварини буздиму зеру забар эттим. Бир мартабада турмас эмиш шоҳ ила дарвеш, Бас, жандани кийдим, ўзими дарбадар эттим. Кўтаҳназар эл билмаса деб хаста бу Машраб, Минг маънини бир нукта била мухтасар эттим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бир_нуқтада_минг_ма%E2%80%99no. Downloaded from uzbekai.com.