Чаман эттим Бобораҳим Машраб Дил даштида ғам оҳулариға ватан эттим, Ғамзанг ўқи то лолалар очти, чаман эттим. Ишқ аҳли манинг сори келурға 6u эрур йўл, Ҳар ерда тараб гуллари эрди ватан эттим. Найсон каби кўздин ёғадур ашки равоним, Садқангга юрак қонини лаъли Яман эттим. Меҳринг қуши кўнглим қўлидан ажрамасун деб, Жон риштаси бирлан оёғидан расан эттим. Жонимға нигоҳинг ўқидин гуллар очилса, Сайримға ани настарану ёсуман эттим. Расволиғ ўтин балки ўзимға ёқадурман, Жисмимға самандар каби ўт пираҳан эттим. Машраб, бу сўзинг топди санинг бўйи шаҳодат, Қонлиғ танима ишқ либосин кафан эттим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Чаман_эттим. Downloaded from uzbekai.com.