Ҳар кишини дарди бўлса Бобораҳим Машраб Ҳар кишини дарди бўлса, йиғласун ёр олдида, Қолмасун армон юракда, этсун изҳор олдида. Андалиби бенаводек нола-ю афғон била Доимо йиғлаб турарман айни гулзор олдида. Мансури Халлождек ичиб шароби антаҳур, Чарх уруб, йиғлаб турармен ушбу дам дор олдида. Ҳар киши бир журъаэ нўш айласа бу бодадин, Ул қиёматда қилур арзини Жаббор олдида. Телба Машраб, қилмағил сиррингни зоҳидга аён, Айтиб-айтиб йиғлагайсан ошиқи зор олдида. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳар_кишини_дарди_бо%E2%80%99lsa. Downloaded from uzbekai.com.