Келди Бобораҳим Машраб Наманган шаҳридин, дўстлар, менинг ёронларим келди, Отам бирла онамни билгучи меҳмонларим келди. Шижоат бобида ҳар қайсиси бир Рустаму Суҳроб, Адолат тахтиға минган бу кун султонларим келди. Иноятли, диёнатли, яна ҳам муршиди комил, Ҳама ориф, ҳама содиқ, ҳама ирфонларим келди. Аларминг хоки пойи кўзларимга тўтиё, Машраб, Чароғимни мунаввар қилғучи хоқонларим келди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Келди. Downloaded from uzbekai.com.