Кўрсат жамолинг Бобораҳим Машраб Кўрсат жамолинг мастоналарға, Ишқингда куйган парвоналарға. Мендин дуодур,сендин — ижобат, Жоним тасаддуқ жононаларға. Эй кўнгли қаттиғ,раҳм айламайсан, Қилғил назар сен бечораларға. Машраб сени деб кечти жаҳондин, Бошини қўюб остоналарға. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%99rsat_жамолинг. Downloaded from uzbekai.com.