Манам, манам, манам Бобораҳим Машраб Мақсуди Ҳақнинг аслиям, оре, манам, манам, манам, Соҳиби нури фазлиям, оре, манам, манам, манам. Қатрани ман гуҳар қилай, хору хасини зар қилай. Жумлани бохабар қилай, оре, манам, манам, манам. Зоти учун қатил бўлай, оташила Халил бўлай, Кўйида Жабраил бўлай, оре, манам, манам, манам. Кўрини ман бино қилай, мурдага жон ато қилай, Зотига ошно қилай, оре, манам, манам, манам. Кўси муҳаббатий урай, жумлани нурга тўлдурай, Етти фалакни куйдурай, оре, манам, манам, манам. Тўбони сарнигун қилай, рофизини жунун қилай, Бангини раҳнамун қилай, оре, манам, манам, манам. Ишқини зулфиқориман, Машраби беқарори ман, Хизру Масеҳни ёриман, оре, манам, манам, манам. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Манам%2C_манам%2C_манам. Downloaded from uzbekai.com.