Машраби мўтабар ўзум Бобораҳим Машраб Гулшани боғи даҳр аро булбули нағмагар ўзум, Бир бути бебадал учун ошиқи дарбадар ўзум. Кўюнга дам-бадам бориб, навҳаву зорлар қилиб, Шому саҳар фиғон этиб, ҳофизи хуш асар ўзум. Yo шаҳи меҳрибонмусан, ё маҳи осмонмусан, Ер била кўкни куйдуруб кавкабаю қамар ўзум. Жоми майи луоб ичиб, мажнуни бенаво бўлуб, Нозу карашмалар қилиб, лайлийи ишвагар ўзум. Шамъи жамолинг ўртади жону дилимни, эй санам, Болу паримни куйдуруб, бедили навҳагар ўзум. Васлингни истаб, эй санам, кечаю кундуз мудом, Саҳарда бедор ўл дедингки, дояйи саҳар ўзум. Хисрави комрон бўлуб, Рустами достон бўлуб, Бир зўр паҳлавон бўлуб, Ҳамзайи рахнагар ўзум. Олими нуктадон манам, пири ҳидояхон манам, Шуҳрати шеър бобида Машраби мўтабар ўзум. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Машраби_мо%E2%80%99tabar_о%E2%80%99zum. Downloaded from uzbekai.com.